“Ҳудудларда электр таъминотида узилиш кузатилиши мумкин”. Тўрақўрғон ИЭС фавқулодда тўхтатилди

Жамият 7975
image

Наманган вилоятидаги “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли магистрал газ қувурига номаълум шахслар шикаст етказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Наманган вилоятидаги магистрал газ қувури ўтган ер майдонида номаълум шахслар томонидан келишмасдан ерни қазиш ишлари олиб борилганлиги натижасида газ қувурига шикаст етган.

“Ушбу газ қувури Тўрақўрғон ИЭСни ёқилғи билан таъминлайди. Мазкур газ қувурига етказилган шикаст натижасида Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилди”, дейилади вазирлик хабарида.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда носозликларни бартараф этиш, шунингдек, электр таъминоти учун захира қувватларини ишга тушириш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.

“Бошқа электр станцияларида захира энергоблокларини улаш бўйича ишларни бажариш учун маълум вақт зарурлигини инобатга олган ҳолда, айрим ҳудудларда электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дея якунланган вазирлик баёноти.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 3
t
×