Тўрақўрғон ҳокими ҳам янгиланди
Олам
−
27 Август
4984Шерали Абдуқаҳҳорович Қосимов Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 27 август куни халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ва унда ташкилий масала кўрилган. Жорий йилнинг 7 август куни лавозимидан озод қилинган собиқ туман ҳокими Аҳрор Аҳмадалиевич Мансуров ўрнига Шерали Қосимов туманга янги раҳбарликка тайинланган. Аҳрор Мансуров эса Мингбулоқ тумани ҳокими этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилояти Учқудуқ туманига ҳамда Сирдарё вилояти Мирзаобод туманига янги ҳокимлар тайинланганди.
LiveБарчаси