Тунисда жамоат биносига тасодифан Туркия байроғини ўрнатган 4 киши ҳибсга олинди (видео)

Олам

image

Тунисдаги SNCFT давлат темирйўл ширкати биносида давлат байроғи ўрнига Туркия байроғи ўрнатилди. Ушбу ҳолат акс этган видео тармоқда тарқалиб, жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Оқибатда байроқни ўрнатган 4 киши суд томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда "Haberler" хабар берди.

Тунисда жамоат биносига тасодифан Туркия байроғини ўрнатган 4 киши ҳибсга олинди (видео)Қайд этилишича, Тунисда тўрт киши адашиб, мамлакатнинг темирйўл компанияси бош қароргоҳида Тунис байроғи ўрнига Туркия байроғини кўтарган. Ушбу хатолик ижтимоий тармоқларда жуда тез тарқалиб, интернет фойдаланувчилари темирйўл компаниясида ҳеч ким буни пайқамаганидан ғазабланган.

Салбий реакциялар ортидан прокуратура тергов бошлаган ва 4 киши ҳибсга олинган.

Темирйўл компанияси содир бўлган воқеадан сўнг узр сўраган ва янги сотиб олинган Тунис байроқлари орасида Туркия байроғи тушунмовчилик сабаб қўшилиб қолганини маълум қилган. Муассаса давлат байроғи суверенитет ва миллий бирликнинг эзгу рамзи эканлигини, бундай хатоларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Парижда бўлиб ўтган XXXIII Олимпиаданинг очилиш маросимида Олимпия байроғи адашиб, тескари кўринишда кўтарилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Тунис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made