Париждан яна бир “қовун”. Очилиш маросимида Олимпия байроғи тескари кўтарилди

Спорт

image

Парижда бўлиб ўтган XXXIII Олимпиаданинг очилиш маросимида Олимпия байроғи адашиб, тескари кўринишда кўтарилди.

Маросимнинг бадиий қисми ва делегациялар иштирокидаги парад якунлангач, тадбир охирида ташкилотчилар адашиб Олимпиада байроғини “оёғини осмондан қилиб” кўтарди. Бу ҳолат эса бутун дунё спорт мухлис ва мутасаддиларининг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. 

Кўпгина хориж нашрлари бу ҳолатни шармандалик деб қайд этди. 

Қайд этиш жоиз, Олимпия байроғини кўтариш маросимнинг асосий воқеликларидан бири ҳисобланади. Байроқ кўтарилгандан сўнг Олимпия мадҳияси ижро этилади. 

Маълумот учун, Олимпиада ўйинлари 11 августга қадар давом этади. Спортчилар 32 тур бўйича 329 та медаллар шодаси учун баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Париж Олимпида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг