Тунда етти ҳудудда коронавирусга чалинганлар кўпайди
Жамият
−
21 Сентябрь 2020
13657Бугун, 21 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 149 нафарга ошиб, 51 789 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 91 нафари Наманган вилояти, 20 нафари Андижон вилояти, 11 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари Қорақалпоғистон, яна 8 нафари Бухоро вилояти, 7 нафари Навоий ва 4 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли З.Ч. (аёл) ҳамда Шайҳонтоҳур туманида яшаган 46 ёшли Ҳ.И. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 47932 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3422 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси