Тунда Тошкентда 228 одам коронавирусга чалинди

Жамият 5345
image

Бугун, 20 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243 нафарга ошиб, 51235 нафарни ташкил этмоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    228 нафари Тошкент шаҳрида;

•    15 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 53 ёшли С.М. (эркак) ҳамда Қуйичирчиқ туманида яшаган 57 ёшли Р.Э. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. 

Айни пайтда Ўзбекистонда 47271 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган. 

Ҳозирда мамлакатда 3535 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 156
Рейтинг: 3.1
t
×