Тунда телефон ёнида ухлашнинг қандай зарарлари бор?

Фойдали

image

Невролог шифокор Мария Игнатова уяли телефон ёнида ухлашнинг зарарлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда "Прайм" агентлиги хабар бермоқда

Мутахассиснинг фикрига кўра, уяли телефонлар ва бошқа гаджетларда инсон танаси тўқималарига сингиб кетадиган ва унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган радиочастотали нурланиш мавжуд. 

"Нурланиш бепуштлик, саратон, асаб ва руҳий касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади", деган Игнатова.

Мутахассис болалар, ҳомиладор аёллар ҳамда юрак-қон томир, асаб ва иммун тизимларида муаммоси бўлган одамлар электромагнит майдонларга энг сезувчан бўлишини таъкидлаган. 

Шунингдек, Игнатова уяли телефон нурланишининг инсон танасига таъсири тўғрисида аниқ маълумотлар йўқлигини таъкидлаган. 

Неврологнинг фикрига кўра, смартфонлардан тунда фойдаланиш жуда хавфли ҳисобланади: экраннинг кўк чироғи кўзларга салбий таъсир кўрсатади, бош оғриғи ва уйқусизликни келтириб чиқаради, шунингдек хотирани ёмонлаштиради.

Шифокор гаджетлар ухлаётган одамдан 2 метр узоқда бўлиши кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

телефон уйқу

Баҳолаганлар

915

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг