Тунда 9 та ҳудудда коронавирусга чалинганлар кўпайди

Жамият 17482
image

Бугун, 18 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129 нафарга ошиб 63 124 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    29 нафари Тошкент шаҳрида;
•    26 нафари Тошкент вилоятида;
•    7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
•    9 нафари Андижон вилоятида;
•    19 нафари Жиззах вилоятида;
•    14 нафари Наманган вилоятида;
•    10 нафари Сирдарё вилоятида;
•    11 нафари Сурхондарё вилоятида;
•    4 нафари Хоразм вилоятида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 60 080 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 2 519 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 714
Рейтинг: 3
t
×