Туманида гўшт таъминотини ўнгламаган ҳокимлар “учади” – Президент топшириғи
Жамият
−
16 Февраль 2022
7926Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Хоразм вилоятларининг айрим туманларида аҳолини гўшт билан таъминлаш даражаси 40 фоизга етмасада, ушбу туман ҳокимлари 2022 йилда аниқ лойиҳаларни ишга туширишни режа қилмаган. Бу ҳақда бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислиги ҳузуридаги видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Йиғилишда қайд этилишича, республика бўйича ҳар 2 кишига ўртача 1 та қорамол тўғри келса, бу кўрсаткич Наманган, Фарғонада 4 кишига 1 та, Тошкент вилояти ва Сурхондарёда 3 кишига 1 тани ташкил этмоқда.
Бухоро, Жиззах, Навоий, Наманган ва Сурхондарёда йирик чорвачилик хўжаликларининг сони қолган ҳудудларга нисбатан 1,5-2 баравар кам.
Шунингдек, Чортоқ, Нарпай, Ургут, Олтинсой, Ўртачирчиқ ва Урганч туманларида аҳолини гўшт билан таъминлаш даражаси 40 фоизга етмасада, ушбу туман ҳокимлари 2022 йилда аниқ лойиҳаларни ишга туширишни режа қилмаган.
Шу сабабли, вилоят ҳокимларига бир ойда ўзгариш қилмаган туман ҳокимларини ишдан олиш бўйича таклиф киритиш топшириғи берилди.
LiveБарчаси