Туман ҳавони бактериялар ёрдамида тозалаши аниқланди

Бу қизиқ

image

Аризона штати университети тадқиқотчилари туман шунчаки сув томчиларининг тўплами эмас, балки бактериялар яшаши, кўпайиши ва ифлослантирувчи моддаларни қайта ишлаши мумкин бўлган фаол микромуҳит эканлигини аниқлади. Бу ҳақдаги тадқиқот “mBio” журналида эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, бактериялар туман томчиларига шунчаки тушиб қолмайди, балки у ерда биологик жиҳатдан фаоллигини сақлаб қолади: улар ҳажман каттаради, бўлинади ва ҳаётий фаолияти учун мавжуд моддалардан фойдаланади.

Тадқиқотчилар тумандаги микроорганизмлар концентратцияси денгиз сувидаги билан тенг эканлигини аниқлаган. Туман намлигининг битта кичик ҳажмида 10 миллионгача бактерия бўлиши мумкин.

Шунингдек, микроорганизмлар атмосферани ифлослантирувчи модда ҳисобланган формальдегиддан озуқа манбаи сифатида фойдаланишга қодирлиги маълум бўлди. Бунда бактериялар уни ўз ўсиши учун ишлатишдан кўра тезроқ парчалаб, карбонат ангидрид газига айлантиради.

Олимларнинг фикрига кўра, туман зарарли моддалар концентрациясини камайтириб, атмосферанинг табиий фильтри вазифасини бажариши, шунингдек, экотизимларда илгари ўйланганидан кўра муҳимроқ роль ўйнаши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, сув олиш учун туман йиғиш технологияси аллақачон айрим ҳудудларда қўлланилмоқда, бироқ эндиликда таркибида микроорганизмлар мавжудлиги сабабли бундай сувни қўшимча тозалаш зарурлиги масаласи юзага келмоқда. Бунда инсон учун хавф даражаси паст деб баҳоланмоқда ва у асосан иммунитети заифлашган инсонларга тегишлидир. 


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг