Тўлиқ уйдирма – Байден Украинадаги “референдум”ларни бир тийинга чиқарди
Олам
−
30 Сентябрь 2022
7572Украина ҳудудида ўтказилган псевдореферендумни “тўлиқ уйдирма” ва Вашингтон Россия Федерациясининг Украинага нисбатан ҳудудий даъволарини ҳеч қачон тан олмайди. Америка Президенти Жо Байден АҚШ-Тинч океани ороллари саммити чоғида шундай фикр билдирди.
Байденга кўра, бу урушда Украинани доимо қўллаб-қувватлаётган АҚШ учун мамлакатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги катта аҳамиятга эга.
“АҚШ ҳеч қачон Россиянинг Украина суверен ҳудудларига даъволарини қабул қилмайди. Бу референдум деб аталаётган (овоз беришлар – таҳр.) тўлиқ уйдирма. Референдум натижалари Москвада тузилган. Биз Украина халқининг ҳақиқий иродасини халқнинг ўз мамлакати мустақиллиги учун ҳар куни бераётган қурбонликларига қараб кўришимиз мумкин”, дея таъкидлади АҚШ раҳбари.
Россия Федерацияси таркибига қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар 23–27 сентябрь куни бир вақтнинг ўзида тўртта минтақада –ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилди. Минтақавий сайлов комиссиялари маълумотларига кўра, овоз берганларнинг аксарияти ушбу ҳудудларни Россия Федерацияси таркибига субъект сифатида киритиш тарафдори бўлган.
Бугун, 30 сентябрь куни Москвадаги Катта Кремль саройида янги ҳудудларни Россия таркибига қўшиш тўғрисидаги шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтади. Унда Президент Владимир Путин ҳам қатанашиши кутилмоқда.
LiveБарчаси