“Тўқтағул”даги сув ҳажми ўтган йилгидан ошиб кетди

Олам

image

Бугун, 4 январь куни Қирғизистон ҳудудида жойлашган "Тўқтағул" сув омборидаги сув ҳажми 11 миллиард 96 миллион куб метрни ташкил қилди. Бу ҳақда “Электр станциялари” АЖга таяниб, “24.kg” хабар берди.

Бир йил аввал сув омборидаги сув ҳажми 10 миллиард 347 миллион куб метрни ташкил этган бўлиб, бу бугунги кунга нисбатан 749 миллион куб метрга камдир. Бугунги кунда сув оқими секундига 196 кубометрни, сарфи эса 574 кубометрни ташкил этмоқда.

“Тўқтағул” сув омбори ўтган асрнинг 70-йиллари ўрталарида қурилган бўлиб, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонда сув истеъмолига таъсир кўрсатмоқда. Сув омборининг лойиҳавий ҳажми 19,5 миллиард куб метрга тенг.

2024 йилда “Тўқтағул” сув омборидаги вазият сўнгги 5 йилдаги энг оғир ҳолатга келиб қолганди. Ўтган йилнинг 2 февраль куни Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида авария юз берганди ва Қирғизистондаги гидроэлектр станциялар юкининг ошишига сабаб бўлганди. Шунингдек, бу мазкур сув омборидан сувнинг чиқиш ҳажмини кескин орттирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сув Қирғизистон Тўқтағул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг