Тўққиз нафар судья ваколати муддати даврига қайта тайинланди

Жамият

image

Кеча, 4 октябрь куни тўққиз нафар судья ваколати муддати даврига қайтадан судьялик лавозимига тайинланди. Судьялар олий кенгаши йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.

Муқобиллик ва очиқ танлов шаклида ўтган тайинлов якунларига кўра, қўйидаги судьяларнинг иш жойи ўзгарадиган бўлди.

Судьялар олий кенгаши қарорига кўра:

Одил Фарходович Маннатов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Иброҳим Анарбоевич Қорабоев – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Фарҳод Фармонович Худойбердиев – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Ғайратжон Фазлиддинович Ниғматов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Сухроб Қурбонович Ҳамроқулов – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ўткир Усанович Тожиев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Ханжар Зиядиллаевич Ҳакимов – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Зоир Аманович Рустамов – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Зокиржон Холбоевич Тожиев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек:

Ғайрат Абдужалилович Машкуров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Холис Мухлисович Муҳаммедов – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

судья

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг