Тўқаевнинг сабри тугаяпти. У ҳукуматга 2 ҳафта муҳлат берди
Олам
−
10 Июль 2020
23610Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ғалвирни сувдан кўтариб, ҳукуматнинг коронавирусга қарши амалга оширгани ишларини сарҳисоб қила бошлади. У вазирлар томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликларни аниқлаш учун махсус комиссия тузишга кўрсатма берди.
У хорижий шериклардан инсонпарварлик ёрдами мутахассислар келиб турганини айтиб, улардан самарали фойдаланилаётганига шубҳа билдирди.
Бундан ташқари, Тўқаев ҳукуматга мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятни ўнглаш учун 2 ҳафта муҳлат берди. Президент агар вазият ўзгармаса, ҳукумат истеъфоси масаласи кўтарилишини қўшимча қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 54 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган.
Июнда касаллик тарқалиши авжига чиққани сабабли соғлиқни сақлаш тизимига босим ортиб кетди – шифохоналар тўлиб, дорихоналарда дорилар қолмади. Кўплаб қозоғистонликлар уйда даволанишга мажбур бўляпти.
Шу сабабли, расмий Нур-Султон Россиядан ёрдам сўради. 6 июль куни Нур-Султон ва Олма-отага россиялик мутахассислар етиб келди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь