Тўқаев Трампни табриклади
Олам
−
14 Июнь 5212 1 дақиқа
Бугун, 14 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев АҚШ Президенти Дональд Трампга туғилган куни муносабати билан табрик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тўқаев табрикда Дональд Трампнинг глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган фаол ва прагматик сиёсатини юқори баҳолашини таъкидлаган.
Давлат раҳбари АҚШ Президентининг Қозоғистон билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги садоқатини қадрлашини билдирар экан, мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантиришга тайёрлигини тасдиқлаган.
“Қосим-Жомарт Тўқаев Дональд Трампга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлат фаолиятида янги муваффақиятлар тилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, АҚШнинг 45- ва 47- Президенти Дональд Трамп 1946 йил 14 июнь куни туғилган. У бугун 79 ёшга тўлди.