Тўқаев Сингапур Президентини орден билан тақдирлади

Олам

image

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Сингапур Президенти Ҳалима Ёқубга I даражали “Дўстлик” орденини топширди. Бу ҳақда Қозоғистон Президентининг Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Ҳалима Ёқуб давлат ташрифи билан кеча, 22 май куни Қозоғистонга келган. Ташриф давомида Тўқаев Сингапур Президентининг давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси ҳақида гапириб ўтган.

Ўз навбатида Ҳалима Ёқуб Қосим-Жомарт Тўқаевга юксак шараф учун миннатдорчилик билдирган ва у икки мамлакат ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳалима Ёқуб бугун, 23 май куни Қозоғистонга ташрифидан сўнг Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга келиши маълум қилинганди. Кун тартибига кўра, Ҳалима Ёқуб Сингапур-Ўзбекистон бизнес форумида икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашиши ва шундан сўнг Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига бориши режалаштирилган. Бундан ташқари, Сингапур Президенти Самарқандга бориши ва вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан ҳам учрашиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Сингапур Тўқаев Ҳалима Ёқуб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг