Тарихда илк бор Сингапур Президенти Ўзбекистонга келмоқда

Жамият

image

Сингапур Президенти Ҳалима Ёқуб эртага, 23 май куни Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Сингапур Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, Ҳалима Ёқуб ҳозирда Қозоғистонда бўлиб турибди. Давлат раҳбари 23 май куни Қозоғистонга ташрифини якунлаб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга келади. 

Ташриф кун тартибига кўра, Ҳалима Ёқуб Сингапур-Ўзбекистон бизнес форумида икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашади ва шундан сўнг Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ташриф буюради. Бундан ташқари, Сингапур Президенти Самарқандга бориши ва вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов билан ҳам учрашиши кутилмоқда. 

Ҳалима Ёқубнинг Ўзбекистонга сафари давомида унга Сингапурнинг бир қатор юқори мансабдорлари ва вазирлар ҳамроҳлик қилади. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг январь ойида Сингапурда бўлиб, мамлакат Президенти Ҳалима Ёқуб билан учрашув ўтказган эди. Мирзиёев ўзаро мулоқотда мавқедошини Ўзбекистонга таклиф қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Сингапур

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг