Тўқаев рус тилини “бошига кўтарди”

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев МДҲ тил маконини мустаҳкамлашда рус тилининг ўрни мустаҳкам эканини урғулади. У бу ҳақда бугун, 26 декабрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида сўз очди.  

“Албатта, маданий-гуманитар ҳамкорлик МДҲда тил маконининг мустаҳкамланишида муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда, албатта, рус тилининг ўрни ҳеч қандай шубҳа уйғотмай”, дейди у.  

Қозоғистон Президенти “Санкт-Петербургга 2023 йилда Ҳамдўстликнинг маданий пойтахти расмий мақомининг берилиши МДҲ давлатлари ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини” таъкидлади. 

Тўқаев, шунингдек, 2023 йилда Ҳамдўстликда Рус тили йили нишонланиши ва Қозоғистоннинг МДҲ шафелигида рус тилини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ташкилот тузиш ташаббуси амалий ривожланишини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, МДҲ норасмий саммитида нутқ қилган Россия Президенти Владимир Путин МДҲнинг кўпмиллатли давлатларини қудратли бирлаштирувчи куч – рус тили боғлашини айтганди.

Маълумот учун, рус тили Қозоғистонда асосий тиллардан бири бўлиб, она тилида сўзлашувчилардан кейин иккинчи ва 2009 йил аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра сўзлашувчиларнинг умумий сони бўйича биринчи ўринда туради. 2018 йилгача банкнотларда қозоқ тили билан бир қаторда рус тили ҳам ишлатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

426

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг