Путин Президентлар даврасида рус тилининг куч-қудрати ҳақида ирод қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш уларнинг туб манфаатларига жавоб беради, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда. 

“Ишончим комилки, МДҲ доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мамлакатларимиз халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, Ҳамдўстлик давлатларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини янада самарали ҳал этишга, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга ёрдам беради”, дейди Россия президенти.  

Булар ҳақида давлат раҳбари бугун, 26 декабрь куни бўлиб ўтган МДҲнинг норасмий саммитини очаётиб, айтиб ўтди. 

Путин МДҲ давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги умумий гуманитар маконни сақлаш, фуқаролар ўртасидаги турли алмашинувларни кенгайтириш каби муҳим соҳаларни қамраб олишини таъкидлади. У Ҳамдўстлик мамлакатлари халқларини умумий тарих, муштарак маънавий илдизлар, чуқур чамбарчас боғланган маданият ва урф-одатлар, қадриятлар, анъаналар, айниқса,  МДҲнинг кўпмиллатли давлатларини қудратли бирлаштирувчи куч – рус тили боғлашини айтди.  

Россия раҳбари аввалроқ 2023 йилда Рус тили йилини ўтказишга қарор қилинганини эслатди.  

“Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга миннатдорчилик билдирмоқчиман”, дейди у.

Путин рус тилининг миллатлараро мулоқот тили сифатидаги мақомини қўллаб-қувватлаш ва ошириш, маданият соҳасидаги ютуқларни оммалаштиришга қаратилган кенг кўламли тадбирлар дастури аллақачон ишлаб чиқилганини таъкидлади. Президентнинг урғулашича, мазкур тадбирларнинг ўтказилиши МДҲ давлатларининг ҳар томонлама маънавий-маданий бойишига хизмат қилади.

Путин Санкт-Петербургга ташриф буюриш таклифига жавоб берган саммитнинг барча иштирокчиларига миннатдорлик билдирди. У МДҲнинг Қозоғистон раислигида 2022 йилда олиб борган иши натижалари барча иштирокчилар учун муҳим эканини, Ҳамдўстлик томонидан “олға силжиш натижаларини ёдда тутишини” таъкидлади.  

“Сизларни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман, сизга, яқинларингизга, дўстларингизга, мамлакатларингиз фуқароларига соғлик, бахт-саодат, фаровонлик тилайман”, дейди у. 

Россия давлати раҳбари ҳамкасбларига норасмий мулоқотга ўтишни, “норасмий муҳитда гаплашишни” таклиф қилди. У бундай мулоқот "одатдагидек жуда самарали" бўлишини кутмоқда.

Саммитда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

387

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made