Тўқаев Россиянинг Ўзбекистонга газ бераётганини оғзидан бол томиб мақтади

Олам

image

Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзитини йўлга қўйиш Марказий Осиёнинг энергетик хавфсизлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 9 ноябрь куни Костанай шаҳрида бўлиб ўтаётган Қозоғистон ва Россия минтақалараро ҳамкорлик форуми иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида айтиб ўтди. 

“Яқинда Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга транзити йўлга қўйилгани муҳим воқеа бўлди. Бу лойиҳа Марказий Осиёда минтақавий барқарорлик ва энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди”, дейди Тўқаев. 

Унинг қайд этишича, Қозоғистон ва Россия стратегик шериклар ва иттифоқчилардир. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 7  октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришга старт берган эди. Унга кўра, Ўзбекистон ҳар йили Россиядан тижорий шартнома асосида 2,8 миллиард куб метр газ сотиб оладиган бўлди. 

Эслатиб ўтамиз,  Россия Президенти Владимир Путин “Казахстанская правда” газетасига берган интервьюсида Россия Қозоғистонга мамлакатнинг шимолий ва шарқий ҳудудларини газлаштиришда ёрдам беришга тайёрлигини айтган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

газ Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг