Тўқаев Рим Папаси билан учрашди
Олам
−
19 Январь
4581Бугун, 19 январь куни Рим Папаси Франциск Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевни қабул қилди. Бу ҳақда Муқаддас Тахт матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Қозоғистон раҳбари ва понтифик ўртасидаги суҳбат тахминан 20 дақиқа давом этган.
“Биз “хилма-хилликдаги бирлик” тамойили асосида тинчлик ва миллий мулоқотнинг янги моделини шакллантиришга муваффақ бўлдик. Мамлакатимизда турли дин вакиллари эркин ибодат қилиши мумкин. Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш сиёсий курсимнинг ажралмас қисмидир", дейди Қозоғистон раҳбари.
Тўқаев Рим-католик черкови раҳбарига Қозоғистондаги Қоракўл кўли тасвирланган мозаикали расм ҳамда “Тинчлик қуши” номли кичик сувенир совғасини берди. Матбуот хизматининг тушунтиришича, бу совғалар понтификнинг 2022 йил сентябрь ойида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари қурултойида қатнашиши мақсадида Қозоғистонга қилган сафарини эсга олиш учун мўлжалланган.
Қайд этиш жоизки, бу Тўқаев учун давлат раҳбари сифатида Ватиканга илк ташрифидир. Анъанага кўра, Рим Папаси билан суҳбатдан сўнг, Давлат котибиятида музокаралар ўтказилиб, унда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинган.
“Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги геосиёсий нотинчлик бутун глобал хавфсизлик архитектурасини издан чиқармоқда, инсониятга улкан азоб-уқубатлар ва иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Қозоғистон масъулиятли давлат сифатида глобал тинчлик ва хавфсизликни сақлашга катта амалий ҳисса қўшмоқда. Биз дунёнинг турли қайноқ нуқталарида БМТнинг тинчликпарвар миссияларида қатнашяпмиз”, дея эслатган Президент.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистон Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига тинчликпарвар кучларини юбориши хабар қилинганди. Бундай таклиф Президент Қосим-Жомарт Тўқаев томонидан депутатлар муҳокамасига киритилган. Парламент аъзолари бир овоздан тинчликпарвар кучларни юборишга овоз беришга рози бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь