Тўқаев Путинга мактуб йўллаб, вакцинага харидор бўлишини айтди
Олам
−
12 Август 2020
9376Қозоғистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга телеграмма юборди. Унда Қозоғистон раҳбари Путинни Россияда коронавирусга қарши илк вакцина рўйхатдан ўтказилгани билан табриклаган.
“Ушбу воқелик Россиянинг ушбу глобал таҳдидга қарши етакчи ролини ва Россия илм-фанининг салоҳияти ва нуфузини ўзида ифода этади. Сизга ушбу даврда Қозоғистонни доимий равишда қўллаб-қувватлаётганингиз, шу қаторда мамлакатимиздаги санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилашга салмоқли ҳисса қўшган инсонпарварлик ёрдами ва шифокорларни йўналтирганингиз учун миннатдорлик билдираман”, деб ёзади Қозоғистон раҳбари.
Президент Тўқаев Қозоғистон ва Россиянинг ушбу йўналишдаги ҳамкорлигини юқори баҳолайди.
“Август ойининг иккинчи ярмида Ҳукумат делегацияси Россия вакциналарини сотиб олиш масаласини муҳокама қилиш учун Москвага боради”, деб мактубига якун ясайди Тўқаев.
Кеча, 11 август куни Россия коронавирусга қарши илк вакцинани рўйхатдан ўтказди. Россиядаги коронавирусга қарши илк вакцина “Спутник V” деб номланган. Вакцинага навбатда турган давлатлар қаторида Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари бор. Россияга 20 давлатдан коронавирус вакцинасига 1 млрд доза учун буюртма тушган.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Боғдод Қоджахметов клиник синовларнинг барча босқичлари якунланмагунча Қозоғистон COVID-19 вакциналарини сотиб олмаслигини айтиб чиққанди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь