Қозоғистон Россиянинг вакцинасини сотиб олмоқчи эмас

Олам

image

Клиник синовларнинг барча босқичлари якунланмагунча Қозоғистон COVID-19 вакциналарини сотиб олмайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Боғдод Қоджахметов маълум қилди. 

"Коронавирус инфекциясига қарши вакциналар барча тегишли халқаро сертификатлардан ўтганидан кейингина сотиб олинади. Мутахассисларимизнинг таъкидлашича, энг яхши лаборатория натижалари учинчи босқичда аён бўлади. Албатта, тўртинчи босқич ҳам бор, аммо унгача ҳали ҳеч ким етиб боргани йўқ. Фақатгина шу босқичдан кейин халқаро сертификатлаш жараёни бўлиб ўтади, у қайси мамлакатда бўлади ва қайси лаборатория синовидан ўтиши номаълум.  Ҳамма кутмоқда",  дейди Қоджахметов.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийсининг таъкидлашича, Қозоғистон бугунгача бирорта давлат билан коронавирусга қарши вакцинани сотиб олиш юзасидан келишувга эришмаган. 

“Синовлар тугагунига қадар, Қозоғистон ҳеч қандай дори-дармонларни, шу жумладан COVID -19 вакцинасини сотиб олмайди. Қозоғистон барча халқаро сертификатлар ва текширувлардан ўтган дори-дармонларни сотиб олмоқда. Дунёда ҳали бундай вакцина йўқ”, дейди расмий. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 август куни Россия коронавирусга қарши илк вакцинани рўйхатдан ўтказди. Россиядаги коронавирусга қарши илк вакцина “Спутник V” деб номланган. Вакцинага навбатда турган давлатлар қаторида Лотин Америкаси, Яқин Шарқ ва Осиё давлатлари бор. Россияга 20 давлатдан коронавирус вакцинасига 1 млрд доза учун буюртма тушган

“Спутник V” вакцинасининг клиник синови июнь ойида Сеченов университети ва Бурденко номидаги ҳарбий госпиталда бошланганди. Уларнинг ҳар бирида 38 нафардан кўнгилли қатнашди. Синовнинг учинчи босқичида РФ Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 минг кўнгилли қатнашади.

Учинчи босқичда вакцина БАА, Саудия Арабистони ва бошқа қатор давлатларда ҳам синовдан ўтказилади.

“Менинг қизларимдан бири шу вакцинага эмланди. У синовда иштирок этди”, деди Путин ҳукумат йиғилишида. 

Президентнинг сўзларига кўра, вакцина юборилган куни қизида ҳарорат 38 даражага кўтарилган. Кейинги кун эса 37 даражадан юқорироқ бўлган. Шу билан иситма ўтиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон вакцина

Баҳолаганлар

408

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг