Тўқаев Путин билан кўришгани Сочига келди
Олам
−
19 Август 2022
6915Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 19 август куни Сочига етиб келди. Уни Бочаров Ручей қароргоҳида мамлакат Президенти Владимир Путин кутиб олди.
Кремль матбуот хизмати аввалроқ хабар берганидек, олий даражадаги мунтазам мулоқот давом эттирилиб, Россия-Қозоғистон стратегик шериклик ва ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Кремлнинг қўшимча қилишича, интеграция бирлашмалари, жумладан, Қозоғистон жорий йилда раислик қилаётган МДҲ доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик масаласига ҳам тўхталиб ўтилади.
Қозоғистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, музокараларда икки томонлама стратегик шерикликнинг долзарб масалалари, жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта Тўқаев Путин билан жорий йилнинг 17 июнь куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида учрашган эди. Форумда Тўқаев Донецк ва Луганск халқ республикаларини квази-давлат деб атаб, Қозоғистон уларнинг мустақиллигини тан олмаслигини билдирганди.
Бундан ташқари, Қозоғистон Ғарбнинг айрим санкцияларини қўллаб-қувватлашга тайёрланаётган эди: июль ойи бошида Қозоғистон Молия вазирлиги санкция рўйхатига киритилган товарларни Россия ва Беларусга етказиб беришни тақиқловчи буйруқ лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. 6 июль куни Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков буни изоҳлар экан, ҳозирча ҳеч қандай қарор йўқлигини ва “ҳукуматлар доимий алоқада” эканини айтди. Шундан кейин ҳужжатнинг қабул қилиниши ҳақида хабар берилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь