Тўқаев ноқонуний миграцияга қарши кураш эълон қилди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича Миллий хавфсизлик кенгашига топшириқ берди. Бу ҳақда бугун, 2 июль куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтилди.

Қайд этилишича, йиғилиш давомида ички ва халқаро миграциянинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган. Бош вазир ўринбосари Эрмек Кошербаев, Ички ишлар, Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирларининг ҳисоботлари тингланган.

Президент миграция сиёсатини амалга оширишда геосиёсий омиллар, демографик прогнозлар ҳамда аҳолини кўчишга мажбур қилаётган сабабларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган. У мамлакатдаги ноқонуний шахслар ҳаракатини назорат қилиш ва одамлар салоҳиятини ривожлантиришни рағбатлантириш муҳимлигини қайд этган.

Давлат идораларига бир қатор аниқ вазифалар юклатилган. Уларнинг орасида давлат органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, миграция соҳасидаги барча ахборот тизимлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш топшириқлари мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтобе вилоятидаги Мартук туманида жойлашган “Жайсан” чегара постида бир неча кундан бери катта тирбандликлар кузатилаётгани хабар қилинган эди. Россияга киришга уринган фуқаролар соатлар давомида чегарада қолиб кетган. Тирбандликларнинг асосий сабаби Россияга визасиз киришни истаган фуқаролар учун QR-код орқали мажбурий идентификация тартиби жорий этилиши бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев миграция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг