Тўқаев Назарбоевга ҳамдардлик билдирди

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев биринчи президент Нурсултон Назарбоевга укаси Болатнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Матбуот хизмати хабар берди. 

“Давлат раҳбари биринчи президент Нурсултон Назарбоевга укаси Болат Назарбоевнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Қосим-Жомарт Тўқаев дафн маросимида қатнашмайди”, дейди давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали.  

Эслатиб ўтамиз, бугун, 12 ноябрь куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоев оламдан ўтди. У 70 ёшда эди. Биринчи президент матбуот котиби Болат Назарбоевнинг ўлимига узоқ давом этган касаллик сабаб бўлганини айтди. 

Ноябрь ойи бошида Болат Назарбоев Олмаота шифохоналаридан бирига ётқизилгани маълум бўлди. Унинг аҳволи барқарор эканлиги қайд этилди. 

Болат Назарбоевда 2015 йилда хавфли ўсма (буйрак карсиномаси) аниқланган. Кейин трансплантация амалга оширилган. Касаллик прогрессив оғир қандли диабет билан мураккаблашган. 2021 йилда шифокорлар яна бир ташхисни – ҳалқум саратонини қўйган. 2021 йил 29 июль куни Германияда Қозоғистон Биринчи Президентининг укаси ҳалқумни олиб ташлаш бўйича операция қилинган, шундан сўнг кўплаб асоратлар пайдо бўлган. Сентябрь ойида сепсис ва тромбоз ривожланиб, унинг аҳволи оғирлашган. У комага тушган ва клиник ўлимдан омон қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нурсултон Назарбоев Қосим-Жомарт Тўқаев Болат Назарборев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг