Тўқаев Мирзиёевдан ўрнак олди...ми?

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев туҳмат тўғрисидаги моддани жиноятлар қаторидан чиқаришга қарор қилди. Бу ҳақда Тўқаев Жамоатчилик ишончи миллий кенгашининг иккинчи мажлисида айтиб ўтди.

“Мен жиноят кодексининг 103-моддасини (туҳмат) декриминализация қилиб, Маъмурий кодексга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилдим”, деди Тўқаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 декабрь куни Ўзбекистон Президенти “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолаганди. Қарорда 2020 йил майга қадар туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган жазо турларини тайинлашни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлаш белгиланган.

Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ташаббусини АҚШ ва ЕХҲТ баралла олқишлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тўқаев туҳмат

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг