Тўқаев Қозоғистон судларидаги жирканч ишларни маълум қилди
Олам
−
13 Февраль 2021
5970Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакат судларидаги коррупцияни таг-туги билан йўқ қилиш бўйича ишларни давом эттиришга чақирди.
Президентга кўра, бу одамларнинг суд тизимига бўлган ишончини оширишнинг ягона йўли.
Қозоғистонда сўнгги беш йил ичида 29 нафар судья пора олгани ва ваколатини суиистеъмол қилгани сабабли ўз лавозимидан маҳрум этилган.
Шунингдек, мамлакатда 30 йиллик иш стажига эга бўлган Олий суд судьяси ҳам пора олгани учун жазоланган.
Президент бундай ишларни жирканч деб атаб, судни хулоса чиқаришга чақирган.
"Умуман олганда суд тизими фаол "тозаланаётгани" ҳақиқат. Ушбу жараён ҳеч қачон тўхтатилмаслиги керак. Биз одамларнинг тушунчасида шаклланган судьянинг салбий қиёфасини ўзгартиришимиз керак", деган Тўқаев.
Шунингдек, у Олий суд раҳбариятига мутахассисларни тайёрлашга эътибор қаратиш ва кадрлар алмашинуви сабабларини таҳлил қилишни буюрган.
Президентга кўра, судларда кучли кадрлар ишлаши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь