Тўқаев “қонли январь” қурбонлари учун Қуръон тиловат қилди
Олам
−
05 Январь 2023
3439Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бугун, 5 январь куни республикада бир йил аввал содир бўлган тартибсизликлар қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
“Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Остонадаги “Ҳазрат Султон” масжидига ташриф буюриб, январь воқеалари қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди”, дейилади хабарда.
Ўтган йилнинг январь ойи бошида Қозоғистонда тартибсизликлар бўлиб ўтди, уларнинг иштирокчилари полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилди. Республика Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат тўнтаришига уриниш ҳақида эълон қилди ва ёрдам сўраб КХШТга мурожаат қилди. 7 январга келиб вазият барқарорлашди, 19 январдан бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Расмий маълумотларга кўра, ушбу воқеалар натижасида 238 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
LiveБарчаси