“Қонли январь” бўйича неча киши судлангани очиқланди
Олам
−
13 Январь
5341Қозоғистонда 2022 йил январида 238 кишининг ўлимига сабаб бўлган оммавий тартибсизликлар билан боғлиқ жиноий ишлар бўйича шу кунгача 1396 киши судланган. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси хабар берди.
“Бугунги кунда 1396 киши, жумладан, оммавий тартибсизликларда иштирок этганлик ва уюштирганлик учун 574 киши (12 киши оммавий тартибсизликлар уюштирганлик учун) судланган”, дейилади баёнотда.
Қайд этилишича, январь воқеалари бўйича тергов давом этмоқда.
Айтилишича, январь воқеалари давомида 2960 та қурол ўғирланган, улардан 1 мингдан ортиғи топилган, қолган қуролларни қидириш давом этмоқда.
2023 йил апрелида Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг (МХҚ) собиқ раиси Карим Масимов давлатга хиёнатда айбланиб, 18 йилга қамалган эди. У давлатга хиёнат қилиш, ҳокимиятни зўравонлик билан тортиб олиш ва ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди. МХҚ раисининг собиқ ўринбосари – “А” махсус мақсадли хизмат бошлиғи Ануар Содиқулов Масимов билан бир хил айбловлар бўйича айбдор деб топилди. У 16 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Даулет Эргожин ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилди. Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари Марат Осипов мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбдор деб топилиб, суд уни давлат хизматида лавозим эгаллаш ҳуқуқидан ва уч йилга озодликдан маҳрум қилди.
2022 йил январь ойи бошида Қозоғистонда оммавий тартибсизликлар бўлиб, унинг иштирокчилари полиция ва ҳарбий хизматчиларга ҳужум қилган эди. Намойишларнинг бошланишига республика электрон савдо майдончалари ва биржалар орқали ёқилғи нархини тўлиқ бозор тамойиллари асосида шакллантиришга ўтгандан сўнг, суюлтирилган газ нархининг кескин ошиши сабаб бўлди. Республика Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев бу давлат тўнтаришига уриниш эканини айтди ва ёрдам сўраб Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига мурожаат қилди. 7 январга келиб вазият барқарорлашди, 19 январдан бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Расмий маълумотларга кўра, тартибсизликлар пайтида 238 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь