Тўқаев Қатар Амирини “Олтин Бургут” ордени билан мукофотлади
Олам
−
12 Октябрь 2022
3364Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни “Олтин Бургут” ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
“Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Қозоғистон Республикасининг олий давлат мукофоти – “Олтин Бургут” ордени билан тақдирланди”, дейилади хабарда.
Оқорда матбуот хизматининг таъкидлашича, тақдирлаш маросимида Тўқаев Қатар Амирининг ватандошлар орасидаги обрў-эътибори, мамлакатни бошқаришдаги донишмандлиги ва юксак шахсий фазилатлари, хавфсизлик ва барқарорликни сақлашга қўшган салмоқли ҳиссасини таъкидлаган.