Тўқаев қасамёд қилди

Олам

image

Бугун, 26 ноябрь куни Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига киришди. Давлат раҳбарининг инаугурация маросими Остонадаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтди. 

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров Қосим-Жомарт Тўқаевга Президентлик гувоҳномасини топширди. 

Қозоғистон Асосий қонунининг 42-моддасига мувофиқ, давлат раҳбари қасамёд қилди. 

“Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон Республикаси Президентининг ўзимга юкланган юксак бурчларини виждонан бажаришга қасамёд қиламан!”, дефди Тўқаев. 

Президент кузатувчилар ва экспертларнинг фикрича, сайловлар адолатли ва очиқ ўтганини таъкидлади. 

Тўқаев давлат раҳбарининг навбатдан ташқари сайлови натижаларини унинг сиёсий платформасини қўллаб-қувватлаш ва режалар амалга оширилишига ишонч мандати сифатида баҳолади.  

“Қозоқларда “аманат” деган олижаноб тушунча бор – аҳд.  Халқнинг ишончи менга ишониб топширилган омонатдир. Уни бажариш эса менинг муқаддас бурчимдир”, дефди сиёсатчи. 

У республика АҚШ, Европа Иттифоқи, Осиё, Яқин Шарқ ва Кавказ давлатлари, шунингдек, барча манфаатдор давлатлар билан кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишига ишонтирди. 

“Қозоғистоннинг ташқи сиёсатдаги устуворлиги қўшнилари – Россия, Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан стратегик шериклик бўлиб қолмоқда. Қозоғистон замонавий халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига содиқ қолади”, дейди Президент. 

Давлат раҳбари жамиятга нифоқ соладиган, миллат бирлигига путур етказувчи провокацияларга кескин барҳам берилишига ишонтирди. 

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 20 ноябр куни бўлиб ўтди. Тўқаев номзоди учун 6 миллион 456 минг 393 сайловчи ёки сайловчиларнинг 81,31 фоизи овоз берди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг