Тўқаев икки шифокорга вафотидан кейин “Меҳнат Қаҳрамони” унвонини берди
Олам
−
13 Июль 2020 7581 1 дақиқа
Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев коронавирусга қарши курашда вафот этган икки шифокорга "Меҳнат Қаҳрамони" унвонини берди.
Булар:
Олег Исаев – Кокшетау шаҳар кўп тармоқли шифохонаси бўлим бошлиғи;
Калихан Козбагаров – Ақтўбе вилояти юқумли касалликлар клиник шифохонаси бош шифокори.
“Қозоғистон Республикаси олдидаги буюк хизматлари, хизмат бурчини бажараётганда кўрсатган фидокорлиги учун “Олтин юлдуз" махсус алоҳида белгиси ва “Отан” ордени билан биргаликда “Қазақстанның Еңбек Ері” олий унвони билан мукофотлансин”, дейилади фармонда.
Маълумот учун, Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар 59 899 нафарга етди. Уларнинг 34 190 нафари соғайган ва 375 нафари вафот этган.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март