Тўқаев Душанбега борди (видео)
Олам
−
22 Август
5522Бугун, 22 август куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига борди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Душанбе халқаро аэропортида қозоғистонлик мавқедошини Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон кутиб олган.
Олий мартабали меҳмонни кўплаб ёшлар гуллар ва икки давлат байроқлари, икки халқ дўстлигини тараннум этувчи шиорлар билан қаршилаган. Аэропортдаги қисқа учрашувда аввалги давлат ташрифи якунлари, икки давлат ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилган.
Ташриф доирасида тор доирада ва икки мамлакат ҳукумат делегациялари таркибида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 22-23 август кунлари давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасида бўлиши маълум қилинганди.