Тўқаев Дуров билан учрашди

Олам

image
Павел Дуров Ўзбекистонга сафари ҳақида ёзди north_east

Павел Дуров Ўзбекистонга сафари ҳақида ёзди

Бугун, 2 октябрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Digital Bridge 2025 халқаро форуми доирасида Telegram асосчиси Павел Дуров билан суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Қосим-Жомарт Тўқаев ва Павел Дуров таълим, сунъий интеллект ҳамда киберхавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. Тўқаев Telegram фаолиятини Қозоғистонда рақамли кун тартибини ривожлантиришга кўрсатган ёрдами учун юқори баҳолаган. Хусусан, компания расмий равишда Astana Hub резиденти бўлган, Қозоғистонда офис очган ва AIem.Ai марказида сунъий интеллект лабораторияларини ишга туширган.

Ўз навбатида, Павел Дуров Қосим-Жомарт Тўқаевга сунъий интеллект соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берган.

Эслатиб ўтамиз, Дуров ўтган йили ҳам Қозоғистонга ташриф буюрган эди. У ўз сафари ҳақида ёзар экан 20 миллион қозоғистонликнинг 12,5 миллиони Telegram’дан фойдаланишини қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Павел Дуров Telegram Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг