Тўқаев ҳам Қорабоғга боради

Олам

image

Жорий йилда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Озарбайжонга бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Озарбайжондаги элчиси Алим Баел “Report” агентлиги журналистига берган интервьюсида маълум қилди.

“Яқин кунларда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Озарбайжонга давлат ташрифи билан боради”, деган элчи.

Унинг айтишича, Қозоғистон Президентининг ташрифи доирасида Фузулий шаҳридаги Қурманғозий номидаги болалар ижодиёти марказининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Қайд этиш жоизки, Қурманғозий номидаги Болалар ижодиёти маркази Қозоғистон ҳукумати тарафидан 2023 йилда қуриб битказилган.

Шундай қилиб, Тўқаев Туркий давлат раҳбарлари орасида Фузулий шаҳрига ташриф буюрган 3-давлат раҳбари бўлади. 

Маълумот учун, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 2021 йил октябрь ойида, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев эса 2023 йилнинг август ойида арманлар истилосидан озод қилинган Қорабоғ минтақасидаги Фузулий шаҳрида расмий ташриф билан бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойи бошларида Тўқаев Арманистон Бош вазири Никол Пашиняннинг Арманистонга ташриф буюриши ҳақидаги таклифини қабул қилган эди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Қосим-Жомарт Тўқаев Қорабоғ Фузулий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг