Тўқаев ҳам Эрдўғанга йўқ деёлмади

Олам

image

Эртага, 16 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Анқарада бўлиб ўтадиган Туркий Давлатлар Ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

“16 март куни Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига биноан ТДТнинг навбатдан ташқари саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Анқарага боради”, дейилади хабарда. 

Тадбир давомида фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами соҳасида ТДТ фаолиятининг долзарб йўналишлари, жумладан, табиий офатларга қарши курашда ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади.  

“Ташриф доирасида давлат раҳбарининг Туркия Президенти билан учрашиши ҳам режалаштирилган”, дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳам давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун, 15 март куни Туркияга жўнаб кетишини, эртага, 16 март куни Туркий Давлатлар Ташкилоти саммитида иштирок этишини тасдиқлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Қосим-Жомарт Тўқаев Туркий давлатлар ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг