Расмий Тошкент Мирзиёевнинг Туркияга боришини тасдиқлади
Жамият
−
14 Март 2023
6365Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси Президент Шавкат Мирзиёевнинг 16 март куни Туркия пойтахти Анқарада бўлиб ўтадиган Туркий Давлатлар Ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида иштирок этишини тасдиқлади. Шу мақсадда Президент эртага, 15 март куни Туркияга жўнаб кетади. Аввалроқ QALAMPIR.UZ ўз манбаларига таяниб бу ҳақида хабар берган эди.
“Эртага, 16 март куни Анқарада Туркий давлатлар ташкилоти раҳбарларининг “Офат ҳамда фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусида навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтади. Ўзбекистон Республмазкур саммитда иштирок этиши кўзда тутилган.
Саммит яқинда Туркияда содир бўлган зилзила туфайли юзага келган фавқулодда ҳолатни муҳокама қилиш учун юқори даражали платформа вазифасини ўтайди. Унда ТДТ доирасида табиий офатларни ва фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашадилар”, дейилади хабарда.
Саммит доирасида, шунингдек, икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Ташкилотга аъзо давлатлар Президентлари 15 март оқшомида норасмий кечки овқат дастурхони атрофида тўпланади.
Саммитда Ўзбекистон номидан катта делегация ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ҳам бор.
Президент қароргоҳида Туркия Президенти жаноб Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонлигида бўлиб ўтадиган саммитда ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг давлат/ҳукумат раҳбарлари ҳамда ТДТ Бош котиби қатнашади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь