Туғуруқхонага келган аёл коронавирусга тест топширган бўлиши шартми?
Жамият
−
02 Август 2020
7806Ижтимоий тармоқларда туғуруқхонага келаётган аёллардан тест топшириб келиш талаб қилинаётгани, тест натижасини бермагунча қабул қилинмаяпти деган хабарлар тарқалмоқда. Мавжуд тартибларга кўра, ҳомиладор аёл туғуруқхонага ётиши учун коронавирусга тест топшириши шартми?
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда шу масалага ойдинлик киритди.
“Бу нотўғри фикр, чунки ҳар бир ҳомиладор аёлга ёрдам кўрсатиш зарур, уларни шароитида вақтни ўтказиб юбормаслик керак.
Шунинг учун ССВ нинг буйруғи билан хар бир туғуруқхона ҳомиладор аёлларни тест натижаларисиз қабул қилишлари шарт!”, деди Абдусаматова.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 234 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус аниқланган. Уларнинг 2,9 фоизида касалик ўлим билан якунланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь