Цукерберг ва унинг рафиқасига суд иши очилди
Олам
−
28 Октябрь 2021
8662Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чанга тегишли компаниялардан бирининг собиқ ходимлари уларни судга берди. Бу ҳақда суд ҳужжатларига таяниб хабар берилган.
Даъво қурбонлар ишлаган тузилмалар ичидаги таъқибларга ишора қилади. Таъкидланишича, Цукербергнинг оилавий компаниясида ишлаган икки ходим бошқа ходимларни жинсий зўравонлик ва дискриминацияга алоқадорликда айбламоқда.
Қайд этилишича, Цукербергнинг энг йирик компанияси бўлган Facebook даъвога алоқадор эмас. Материалда Цукерберг ва унинг рафиқаси қўл остидагиларни шахсан таъқиб қилгани ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, аммо улар даъвода айбланувчилардир.
Шу билан бирга, Цукербергнинг рафиқасининг матбуот котиби айбловларни исботлаб бўлмаслигини айтган. Маълумотларга кўра, бу иш бўйича ҳали суд мажлиси белгиланмаган.
Аввалроқ, Facebook компанияси ўз номини ўзгартирмоқчи экани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь