ЦСКА 19 ёшли эронлик футболчини ўз сафига қўшиб олди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Аббосбек Файзуллаев тўп тепадиган Москванинг ЦСКА клуби 19 ёшли эронлик футболчи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Армиячилар” ҳимоячи Амирҳусайн Ривандини сотиб олиш имконияти билан ижарага олди. У шу йил охирига қадар ижара асосида ЦСКАда тўп тепади.

Қанот ҳимоясида ва ярим ҳимояда ўйнай оладиган футболчи Эроннинг КИА академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Риванди ЦСКА сафида 96-рақамда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЦСКА жазоирлик 19 ёшли ярим ҳимоячи Сид Аҳмад Аиссауи билан шартнома имзолагани хабар қилинганди.

Футболчи билан тузилган шартнома 2025/26 йилги мавсум охиригача амал қилади. Томонлар ўзаро келишган ҳолда кейинчалик битимни яна икки йилга узайтириши мумкин. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев Амирҳусайн Риванди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг