ЦСКА 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди

Спорт

image

Москванинг ЦСКА клуби жазоирлик 19 ёшли ярим ҳимоячи Сид Аҳмад Аиссауи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, футболчи билан тузилган шартнома 2025/26 йилги мавсум охиригача амал қилади. Томонлар ўзаро келишган ҳолда кейинчалик битимни яна икки йилга узайтириши мумкин. Футболчининг трансфер нархи тахминан 250 минг еврони ташкил этган. 

Аиссауининг “армиячилар”да оладиган маоши клубнинг асосий жамоаси футболчилариникидан камроқ бўлади. Бундан ташқари, Айссауи ЦСКАда бошқа валюталарга тааллуқли бўлмаган ҳолда рублда шартнома имзолаган биринчи хорижлик футболчи бўлди.

Маълумот учун, Аиссауининг охирги жамоаси Жазоирнинг “УСМ Жазоир” клуби бўлди. Ярим ҳимоячи Жазоир U-20 жамоасининг етакчиларидан бири бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Сид Аҳмад Аиссауи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг