Трент “Реал” футболчисига айланади – Романо
Спорт
−
05 Май 2025 4369 1 дақиқа
Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби қанот ҳимоячиси Трент Александр Арнольд Мадриднинг “Реал” клубига кўчиб ўтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Романонинг сўзларига кўра, Трент “Ливерпуль” билан шартномани узайтирмаслиика ва жамоани тарк этишга қарор қилди. Футболчи “Реал Мадрид” сафига келиб қўшилади. Қайд этилишича, икки томон ўртасида 5 йиллик шартнома имзоланади.
Маълумот ўрнида, Трент “Ливерпуль” сафига 2016 йилнинг ёзида келиб қўшилган. Клуб таркибида 256 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол уришга муваффақ бўлди. У “Ливерпуль” билан Англия Преьер-лигаси, Чемпионлар лигаси каби турнирларда зафар қучган.