Traverse машинасини навьатсиз харид қилинг!
Технология
−
09 Октябрь 2023
7291Эндиликда Chevrolet Traverse машинасини навбатларсиз, бир кун ичида харид қилиш мумкин
Chevrolet Traverse – Chevrolet компаниясининг тўлиқ ўлчамли етти ёки саккиз ўриндиқли кроссовер машинаси ҳисобланди. У илк бор бундан бир неча йил олдин Чикагодаги автосалонда тақдим этилган ва ўша йилнинг октябрь ойидан сотувга чиқа бошлаган эди. Илғор технологиялар ёрдамида яратилган автомобиль кўп функцияли тизими, мустаҳкам кўриниши ва янгиланган интерьери орқали ҳар қандай топшириққа мослаша олади.
Traverse бошқа турдаги машиналардан бир қатор афзалликлари билан ажралиб туради. Жумладан, багаж қисмини масофадан очиш, автоматик тарзда чироқларини созлаш, симсиз зарядлаш қурилмаси, 360 градусли камера ва бошқа кўплаб функциялари билан ўзига хосдир.
Машинанинг 3,6 литр сиғимга эга двигатели 318 от кучига эга. Автомобиль бемалол 7,6 сонияда 100 км/соатга чиқа олади. Етти ўриндиқли автомобиль бир қатор сўнгги функциялар билан бирга энг илғор технологияларни таклиф этади.
Traverse’нинг энг кучли томонларидан бири унинг ташқи кўринишидир. Автомобиль йирик радиатор панжараси, агрессив ёритиш техникаси, кучли таянч томлар, квадрат ғилдирак камарлари-ю, текис ён томонлари ҳамда қабартмали бамперларга эга.
Машинанинг ғилдирак тизими ҳам анча мукаммал бўлиб, унинг орқа ғилдираклари сирпанчиқ йўлларда назоратни эркин ушлайди. Олд ғилдираклари эса ёқилғи тежамкорлигини таъминлайди. Шунингдек, автомобиль ғилдираклари ҳаракат давомида тўлиқ ёки фақат олд режимга ўтиб ҳаракатланиши мумкин.
Замонавий Chevrolet моделлари дизайнида безатилган кроссовер интерьерида юмшоқ чизиқлар устунлик қилади. 7-8 дюймли сенсор дисплейли эса Мe Link мультимедиа тизимига бевосита боғланган. Рул бошқаруви ҳам юмшоқ бўлиб, ҳаракат давомида ҳеч қандай қийинчиликсиз бошқариш мумкин. Машина салон қисми анча кенг. Бу эса оилавий саёҳат учун айни мос тушади. Машинада техник носозлик кузатилган тақдирда ҳам маҳаллий бозордан ҳеч қандай қийинчиликсиз техник қисмлари топилади.
Энг асосийси шундаки, энди машина харид қилиш учун ой ёки йиллар керак эмас. Бир кун ичида шартнома тузиб, машина эгасига айланиш мумкин.
LiveБарчаси