Президент наманганлик нуронийга Traverse совға қилди

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида яшовчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Traverse русумли автомашинани совға қилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Ахсикент археология парки директори Анвар Икромов маълум қилди.

Яқинда Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида аҳоли вакиллари билан ифторликда иштирок этиб, кайвони нуронийлар билан мулоқотда бўлганди. Жумладан, Наманган туманидаги Муллакудинг қишлоғида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаев давлат раҳбари ҳақига дуо қилган.

Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан Президент нуроний Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Traverse автомашинасини туҳфа қилган.

Отахон тасаввуф илмининг буюк намояндаси Аҳмад Яссавий авлодидан экани айтилади. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилда ҳам Иброҳимжон ҳожи ота билан учрашган ва ўшанда Malibu автомобилини совға қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Traverse Иброҳимжон ҳожи ота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг