“Апокалипсис элчилари”: Трамп халқаро форумда Тунберг билан баҳслашди
Олам
−
22 Январь 2020
6844АҚШ Президенти Дональд Трамп ва швециялик экофаол Грета Тунберг Давосда бошланган Бутунжаҳон иқтисодий форумида сиртдан баҳслашиб олишди. Бу йилги Бутунжаҳон иқтисодий форуми иқтим муаммоларига бағишланган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
АҚШни иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича Париж келишувидан чиқариб олган Трамп нутқи давомида Америка иқтисодиёти гуллаб-яшнаётганини таъкидлаб, Ерда триллионта янги дарахт экиш бўйича глобал ташаббусга қўшилишини маълум қилди.
Ўтган йили бутун дунё бўйлаб экоҳаракат рамзи ва руҳлантирувчиси бўлган 17 ёшли экофаол Грета Тунберг фақатгина янги дарахт экиш билан иқлим ўзгаришларини тўхтатиб бўлмаслигини айтиб, баҳсга киришди.
Трамп “апокалипсис элчилари”га ён бериб, йиғилганлардан оптимистик кайфиятни сақлаб қолишни сўради.
“Бу алармистлар (бекордан бекорга ваҳима кўтарувчилар) ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ҳукмрон бўлиш, уни ўзгартириш ва назорат қилиш учун доим бир нарсани талаб қилади – мутлақ ҳокимият”, деган Трамп айни бир исм келтирмаган ҳолда.
Ўтган йили мактабдаги ўқишини ташлаб, эътиборини экоҳимояга қаратишга қарор қилган Грета келгуси авлодни ўйлашга чақирган.
“Қизиқ, сиз ўз фарзандларингизга панд берганингиз ва била туриб уларга иқлимий фожиани қолдираётганигизни қандай тушунтирасиз? У билан курашиш иқтиодиётга зарар, шунинг учун биз келажакка яшаш шароитини сақлаб қолишга ҳаракат қилмасликка қарор қилдик, ҳатто курашмасдан-а?”, дея дунё етакчиларига савол берган Тунберг ва “дунё, агар сиз пайқамаган бўлсангиз, айни вақтда олов ичида”, деб эсалатган.
Эслатиб ўтамиз, Грета Тунберг ўтган йили БМТ минбарида нутқ сўзлаб, дунё давлатлари етакчиларини унинг болалаигини ўғирлашда ва иккиюзламачиликда айблаганди.
LiveБарчаси