Трампнинг суди қандай кетяпти? Сенатда сўз қораловчиларга берилди
Олам
−
23 Январь 2020
6760Аввалроқ, АҚШ Сенатида мамлакат Президенти Дональд Трампнинг импичменти масаласини кўриш бошлангани ҳақида хабар берган эдик. Трамп устидан суднинг биринчи кунида Сенат спикери Митч Макконнелл импичмент жараёни тезлаштирилган тартибда ўтишини эълон қилганди.
Импичмент бўйича эшитувнинг иккинчи кунида сўз қораловчи томон яъни, Конгресс қуйи палатаси менежерларига берилди. Улар ўз нутқини бошлаганда суд жараёнини эслатувчи Сенат эшитуви икки сиёсий партиянинг қарама-қаршилик майдонига айланиб кетди.
Демократлар – импичмент менежерлари Трампга ўз айбловини эълон қилиб, далилларини келтираётган бир вақтда республикачилар уларни ҳақорат қилиб, ёлғончиликда айблаб турди ва Президентни ҳимоя қилди.
Агар, айбловчилар ўзига ажратилган вақтдан тўлиқ фойдаланса, улар эртага, жума куни якунлайди. Шундай қилиб, шанба куни сўз ҳимоячи томонга берилади.
Қайд этиш керакки, импичмент қоидалари олти кунлик иш ҳафтаси амал қилган замонларда ёзилган. Шунинг учун, эшитувлар шанба куни ҳам давом этаверади.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп Қуйи палата томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва Конгресс суриштирувига тўсиқ бўлишда айбланяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь