Трампнинг маслаҳатчиси ниқобларни фойдасизга чиқарди
Олам
−
19 Октябрь 2020
5174
АҚШ Президенти маслаҳатчиси Скотт Атлас Twitter'даги саҳифасига коронавирусга қарши курашда ҳимоя ниқобларидан фойдаланишнинг самараси ҳақида пост жойлади. Twitter эса ушбу постни ўчириб ташлади. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Атлас ўз постида ниқоблар коронавирус инфекцияси хавфидан ҳимоя қилмаслигини таъкидлаган.
"Ниқоблар фойдалими? Йўқ!" деб ёзган Атлас Twitter'даги саҳифасида.
Хабар жорий йилнинг 17 октябрь куни Twitter платформасида жойлаштирилган ва эртаси куни эрталаб ўчириб ташланган.
Унинг ўрнига фойдаланувчилар "Ушбу твит энди мавжуд эмас" деган ёзувни ва постнинг нима учун ўчирилганлигини тушунтирадиган ҳаволани кўришлари мумкин.
Маълумот учун, АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам соғлиқни сақлаш мутахассисларининг ниқоблар борасидаги қарама-қарши кўрсатмаларини ёқтирмаслигини таъкидлаганди.
2 октябрга ўтар кечаси эса АҚШ раҳбари ўзи ва рафиқасида коронавирус аниқлангани ҳақида маълум қилганди.
Маълумот учун, АҚШ коронавирус тарқалиши бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Касаллик юқтирганлар сони 8 миллиондан ошиб кетган. 220 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Дунёда эса коронавирусга чалинганлар сони 40 миллиондан ошган. 1,11 миллиондан кўп киши вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023