Трампнинг 280 миллион долларлик қарзи кечиб юборилди

Олам

image

Собиқ кредиторлар АҚШ Президенти Дональд Трампнинг 2010-2012 йиллардаги 280 миллион долларлик қарзини кечиб юборишди. Бу ҳақда “The New York Times” нашри ёзмоқда.

Қарзнинг катта қисми Чикагодаги Trump International Hotel and Tower меҳмонхонаси ва минораси қурилиши билан боғлиқ. Газетанинг ёзишича, компания ушбу лойиҳани амалга ошириш учун юз миллион долларлик кредит олган. Бироқ 2008 йилги инқироз қарзни қайтариш муддатини узайтиришни талаб қилди. Кейинчалик кредиторлар 300 миллион долларни ҳисобдан чиқаришга рози бўлишди. Трампнинг 2008 йил учун 100 миллион доллар, 2010 йилдаги эса 180 миллион долларлик қарзи кечиб юборилди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Трамп сўнгги ўн йил ичида федерал даромад солиғини тўламаганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. У 2016 йилда Президент бўлганида, фақат 750 доллар даромад солиғи тўлаган. Трамп даромадидан кўпроқ нарсани йўқотаётгани ҳақида гапирган эди.

Жорий йилнинг октябрь ойида Хитой АҚШ раҳбарининг банк ҳисоб рақамига эга бўлган учта мамлакатдан бири эканлиги маълум бўлди. Ушбу маълумотни “The New York Times” газетаси журналистлари Президентнинг солиқ қоғозларидан аниқлашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг