Трампга суиқасд бўйича янги тафсилотлар очиқланди
Олам
−
04 Сентябрь
9248Оқ уйнинг собиқ раҳбари, Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга уюштирилган суиқасд бўйича янги тафсилотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда конгрессмен Клей Хиггинс расмий веб-сайтида келтирилган.
Ҳисоботга кўра, офицер ўқ узгандан сўнг, Крукс ўқ узишни тўхтатган. Шундан Махфий хизмат мергани томонидан зарарсизлантирилган. Бироқ, АҚШ Махфий хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Рональд Роу июль ойи охирида берган баёноти чоғида ўқ узган полициячини умуман тилга олмаган.
“Тўққизинчи ўқ (хабарга кўра, дастлабки саккизта ўқни Крукс бино томидан отган) ердан Бутлер округи SWAT зобити томонидан отилган. Ўқ Круксга тегиб уни жароҳатлаган”, дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, конгрессмен Клей Хиггинснинг ҳисоботига кўра, АҚШ Махфий хизмати суиқасд содир этилган куни маҳаллий полиция томонидан алоқа учун ажратилган радио тизимларни ўзлари билан олиб кетмаган. Махфий хизмат гумонланувчи ўқ узишни бошлаганидан кейингина уни пайқаган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 13 июль куни мамлакатнинг Пенсильвания штатида сайловолди нутқи чоғида АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трампга суиқасд уюштирилган ва Трамп қулоғидан яраланди. Республикачи Трампга уюштирилган суиқасддан сўнг, уни отган одамнинг шахси очиқланди. Суиқасдни Бетел-Парк шаҳарчасида яшовчи 20 ёшли Томас Мэттью Крукс уюштиргани маълум бўлди. Атрофдагилардан бири ҳалок бўлган, яна икки нафари жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Махфий хизмати раҳбари Кимберли Читл ўз агентлиги АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга суиқасднинг олдини ололмагани учун истеъфога чиқди. Адлия вазирлиги эса Эрон ҳукумати билан алоқаси борлиги даъво қилинаётган покистонлик шахсни сиёсий қотилликларни амалга оширишга уринганликда айблади, бу Қўшма Штатлар ҳукуматини собиқ президент Дональд Трамп ва бошқа расмийлар хавфсизлигини кучайтиришга ундади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь